Улуғбек Рахматуллаев тақдим этаётган қўшиқлар хит даражасига чиқмоқда!!! аммо бу қўшиқларни қаердан олмоқда??? Зўр қўшиқ қилди деб турганимизда тезлик билан унинг оригинал варианти чиқиб келмоқда. Билмадим булардан қўшиқчиларнинг ўзлари уялишадими йўқми аммо уялиши керак. Қачонгача қўшиқчилар фалончини қўшиғини яхши куйлабсаааан деган гап сўзларга чидашади. Ўзлари мехнат қилиб, рахмати ю, мақтовини хам ўзлари эшитишса яхшику, ё нотўғрими??Яқинда Сайёдда ёритилган мақола:Сайтимиз манзилига факт билан келиб тушган бу эътироз ўринли. Дархақиқат, У.Рахматуллаевнинг сўнги тақдим этаётган кетма-кет ижод намуналари ўғирликдан иборат. "Бемор", "Жоним" энди "Лайломисан"...
Рахматуллаев, оригинал хонанданинг хаттоки гитара билан имиджига хам чанг солган кўринади... Мда....
Ёш хонандаларга нисбатан(!) кечиримлироқ бўлса керагу, лекин номи чиққан, рейтинги бор ва бир қатор мукофотлар сохибига ярашмаса керак... Яна ўша фикримни қайтараман, аввалгисидан аъло куйласа бошқа гапу лекин, бу қўшиқни хозир оригиналини тинглаб...ачиндим...шундоқ гўзал тарона, ажойиб ижрони бузиш шартмиди?
Тан олиш керак бўлган жихати фақатгина клип! Тўғриси, клип таъсирли чиққан. Ундан кўра қўшиқ айтишни тўхтатинглар. Қачонгача ўғри деган ном билан куйлайсизлар!!!
|